ТАТУ талабаси вояга етмаган қариндоши томонидан ўлдириб кетилди
Жамият
−
04 Июль 2019
8919Тошкент ахборот технологиялари университети талабаси A.Ш таътил вақтида ўз уйида ўлдириб кетилган. ЎзАнинг ёзишича, мазкур қотиллик юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ баёнот берди.
“2019 йил 28 июнь куни соат 08:30 да Гулистон шаҳар ИИБга тушган хабарга кўра Гулистон шаҳар, 3-мавзеси, “Обод юрт” маҳалласи 35-уй, 3-хонадонда яшовчи 1997 йилда туғилган Ш.А.О.нинг танасини бўйин, қўл, олд ва орқа қисмларида кўплаб, санчиб-кесилган жароҳатлари билан мурдаси топилган.
Дастлабки тергов олди текшириш ҳаракатлари давомида, гувоҳларнинг дастлабки кўрсатмалари ва уй ичидаги тартибсизликдан келиб чиқиб, ушбу жиноятни икки нафар номаълум шахслар босқинчилик мақсадида содир қилинганлиги тахмин қилиниб, ушбу номаълум шахсларга нисбатан Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, А.О.Ш.ни яқин қариндоши вояга етмаган Р.Г. ўзаро келиб чиққан жанжал негизида ошхона пичоғи билан уриб, тан жарохати етказиб, ўлдириб, А.Ш.ни телефони ва жиноят содир қилиш вақтида ишлатилган ошхона пичоғини жиноят содир этилган уй яқинидаги “Дўстлик” каналига ташлаб юборганлиги аниқланган. Ҳозирги вақтида жиноят иши бўйича далилий ашёлар олинган ва вояга етмаган Р.Г. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб этилиб, эҳтиёт чораси сифатида “қамоққа олиш” қўлланилган.
Ҳозирги вақтида ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тергов Департаменти томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади баёнотда.