AҚШ элчихонаси виза олмоқчи бўлган ўзбекистонликларга мурожаат қилди

Жамият

image

AҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси виза олмоқчи бўлган фуқароларга айрим муҳим маълумотларни эслатиб ўтди.

“AҚШ визасига тўланадиган маъмурий тўлов фақатгина AҚШ долларида қайтим талаб қилмайдиган купюраларда қабул қилинади.

Элчихона AҚШ долларининг ҳолати бўйича қатъий талаблар ўрнатган. Кир, зарар етказилган, йиртилган, чизилган, муҳрланган ва 1997-йилдан аввал муомалага чиқарилган купюраларни тўлов учун қабул қилмайди.

Tўлов талабларига риоя қилмаган мурожаатчилар суҳбатга киритилмаслиги мумкин ва кейинги кунга такроран суҳбатга ёзилишлари керак бўлади”, дейилади хабарда.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

Теглар

виза АҚШ элчихонаси

Баҳолаганлар

796

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг