... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

ЎФФда янги президент: Хайр, Усмонов, салом, Аҳмаджонов!


11:01, 12.09.2017 Спорт
 4 355

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон футбол федерациясининг янги президенти бўлди.

Бугун, 12 сентябрь куни Ўзбекистон футбол федерациясининг ҳисобот ва сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
 
ЎФФ низомига кўра, Тошкент шаҳар футбол федерацияси томонидан биргина номзод илгари сурилди. Бу Умид Аҳмаджонов эди. Конференция иштирокчилари бир овоздан бу номзодни қўллаб-қувватлади.
 
Унда ЎФФнинг янги президенти номи эълон қилинди. Шу кунга қадар Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари ва “Пахтакор” клуби вице-президенти лавозимида ишлаб келган Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон футбол федерациясининг янги президенти сифатида эълон қилинди.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон футбол федерациясининг ҳисобот ва сайлов конференцияси бўлиб ўтиши ҳақида маълумот берган эдик.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:ЎФФ Президент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!