Брюсселда Brexit бўйича шартнома имзоланди
Олам
−
24 Январь 2020
4756Бугун, 24 январь куни Брюсселда Европа Кенгаши ва Еврокомиссия раҳбарлари Буюк Британияни Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича шартномани имзолашди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.
Ҳужжат Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен томонидан имзоланди.
“Бугун Урсула фон дер Ляйен билан мен Буюк Британиянинг чиқиб кетиши бўйича шартнома имзоладик”, деб ёзади Мишель Twitter’да.
Унинг таъкидлашича, ҳеч нарсага қарамай, Британия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги дўстлик давом этади. Тузилган шартнома томонларнинг ҳамкорлик ва иттифоқчилик йўлидаги янги саҳифасини очиб беради.
“Мени биргаликда янги саҳифа ёзиш қизиқтиряпти”, деб ёзган Европа Кенгаши раҳбари.
Маълумот ўрнида, Буюк Британия 2020 йилнинг 31 январь куни Европа Иттифоқидан чиқиб кетишни режалаштирган.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси