... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Одилжон Абдуқаҳҳоров: “Эстрада хонандаларида шахсий ҳаёт йўқ!”


21:44, 09.01.2018 Жамият
 10 106

Одил Абдуқаҳҳоровга кўра, эстрада санъати соҳасида фаолият юритаётган ижодкорлар учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилишига қарамай, кўпгина хонандалар бундай имкониятлардан тўғри фойдалана олмаяпти.

Аввалроқ, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси 2017 йил якунлари ва 2018 йилдаги режалар хусусида матбуот анжумани ўтказгани ҳақида хабар берган эдик. Унда муассаса директори Одилжон Абдуқаҳҳоров сўзга чиқиб, санъаткорларнинг маданияти масаласига яна бир бор тўхталди.
 
Одил Абдуқаҳҳоровга кўра, эстрада санъати соҳасида фаолият юритаётган ижодкорлар учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилишига қарамай, кўпгина хонандалар бундай имкониятлардан тўғри фойдалана олмаяпти. Айниқса, давлат томонидан мукофот ва унвонларга лойиқ кўрилган таниқли хонандаларда талабчанлик йўқолиб, бораётганлиги, хонандаларининг репертуаридан ўрин олган қўшиқлар мазмунан саёзлиги, бадиий жиҳатдан бўшлиги, мусиқаси ва ижро маҳорати талаб даражасида эмаслиги, хонандалар асосан тўй-ҳашамлар билан банд бўлиб, янги ижод намуналари яратишга етарли эътибор қаратмаётганлиги қайд этилди.
 
Қолаверса, миллий-маънавий қадриятларга, одоб-аҳлоқ меъёрларига зид бўлган қўшиқлар, эфирга узатилаётганлиги ҳам танқид остига олинди. Ижтимоий тармоқлар орқали турли хил беҳаё ҳатти-харакатлар акс эттирилган фото сурат ва видео роликлар учраб тураётгани эса санъаткорларнинг тарбияси билан жиддий шуғулланиш кераклигини англатмоқда.
 
Бу ҳақда сўз борар экан, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори “Эстрада хонандасининг шахсий ҳаёти йўқ, у саҳнага, одамлар орасига чиқдими, уни мухлислар таний бошладими, демак, бу менинг шахсий ҳаётим деб истаганини қилолмайди”, дейди.
 
Шуларни олдини олиш мақсадида Муассасада “Маънавият соатлари” бир неча бор ўтказилди ва айрим хонандаларга огоҳлантириш берилди.
 

Теглар:Одилжон Абдуқаҳҳоров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар