... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Одил Аҳмедов ўзбек футболини ривожлантириш учун ўзи бел боғлади


16:22, 19.06.2017 Спорт
 13 978

Қабул жараёнида Одил Аҳмедовнинг шахсан ўзи бош-қош бўлади.

Наманган футбол интернати ва Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Одил Аҳмедов ҳамкорлигида, “Одил Аҳмедов” футбол академияси жорий ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди.
 
2004 йилда таваллуд топган тарбияланувчилар спорт коллежининг футбол бўлимига имтиҳон топширадилар. Наманганда жойлашган коллежнинг жорий йил қабул жараёнида Одил Аҳмедовнинг шахсан ўзи бош-қош бўлади. Спорт коллежига водийнинг энг истеъдодли футболчиларини йиғиш Аҳмедовнинг асосий мақсади ҳисобланади.


 
Танлов икки қисмдан иборат бўлади. Июль ойининг бошида Наманган шаҳрида 2004 ва 2005 йилларда таваллуд топган жамоалар ўртасида ўртоқлик ўйинлари ташкил қилинади. Унда водийдаги 20 га яқин клуб ва БЎСМлар иштирок этишлари мумкин бўлади.
 
Ўйинлар давомида пойтахт ва водийлик мутахассислар томонидан тузилган мутахассислар, ўзларига маъқул келган футболчиларни якуний имтиҳонларга таклиф этадилар. Имтиҳондан муваффақиятли ўтган футболчилар ётоқ билан таъминланган ҳолда, Европа методикаси асосида профессионал футбол сир-асрорларини ўрганишади.
 
2005 йилда таваллуд топган футболчилар эса 2019 йил учун назоратга олинади ва кейинги йилнинг июль ойига қадар улар доимий кузатувда бўлишади.
 
Танлов ўтадиган кунлар ҳақида эса тез орада яна маълумот бериб ўтамиз.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Одил Аҳмедов Наманган Наманган футбол интернати Ўзбекистон терма жамоаси танлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Zohidbek
17:31 21.06.2017

Яхши! Ишларга омад! Лекин Ўзбекистон ЖЧ-2018га йўл олиши керак, Одил!!!


Отабек
09:42 20.06.2017

У меня есть технология улучшить игру футболистов , 1 год эфект будет на лицо .


джамшид
19:25 19.06.2017

УЗБЕКИСТОН ФУТБОЛИ МАНАШУ КИТИШДА ИККИ ДУНЁДА ЖАХОН ЧЕМПИОНАТИГА ЧИКМАЙДИ ФУТБОЛДАН НЕ ТОЛКА ЗБОРНЫЙНИ БАЛКИ ХАММА КЛУБЛАРНИ ХАР ТАРКАТИБ ЯНГИДАН ШАРТНОМА ТУЗИШ КЕРАК ТРЕНЕРЛАРНИ ХАММАСИНИ ОГЗИДАН ОТИШ КЕРАК МАН УЗИМ ГУВОХИ БУЛГАНИМ ЖИЯНИМ 7 ЁШИДАН БЕРИ ФУТБОЛ УЙНАЙДИ ХОЗИР ЁШИ 19 ДА БЕКОБОДНИ МЕТАЛЛУРГ КЛУБИГА ДУБЛОРГА ЗБОР БУЛЯПТИ БОРИБ ГАПЛАШИНГ ДИДИ БОРИБ ТЕРНЕР БИЛАН ГАПЛАШСАМСИЗНИ ЖИЯНИЕЗ УЙНАЙДИГАН ЖОЙДА УЙИНЧИ БОР ДИДИ ИЛОЖИ ЙУКМИ ДЕСАМ БИЛМААААДИМ ДИГАНДИ ОГЗИМДАН 1500 ДОЛЛОР ЧИКИБ КЕТИПТИ У АКА 10000 ДОЛЛОРДАН ЙУКОРИСИНИ ГАПИРАВЕРИНГ РУСТАМ АКА БУНАКА ПУЛГА УЙИНЧИ ОЛМАЙДИ ДИДИ КИЙИН БИЛСАМ РУСТАМ АКА МЕТАЛЛУРГНИ КАТТА ТРЕНИРИ ЭКАН ПУЛИМ КУЧАДА КОЛГАНИ ЙУК ЖИЯНИМ ФУТБОЛ УЙНАМАЙДИ ДЕБ ЖИЯНИМНИ ОЛИБ КЕТДИМ


DostonbekTradur
17:02 19.06.2017

Odil Axmedovga ishonamiz!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!