Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш қанчага тушади?

Жамият

image

Объектларни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини (АРТ) ишлаб чиқишнинг базавий қиймати ва тузатиш коэффициентлари тизими тасдиқланди. Бу ҳақда "Норма" хабар берди.

Тизимг билан АРТни ишлаб чиқиш учун тўлов тўланиши осонлашди. Илгари ҳудудий қурилиш бошқармалари ариза берувчи ўз ЭРИси билан тасдиқлаши учун унга АРТни ишлаб чиқиш шартномасини юборар эдилар (ЯИДХП орқали ёки давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилинганда бевосита топширилар эди). Бундан буён Қурилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича ишлаб чиқиш қиймати кўрсатилган инвойс - ҳисобварақ-фактура бир йўла тақдим этилади.

Ариза берувчи инвойсни олгач, кўрсатилган суммани 10 кун ичида тўлаши лозим. Тўлов тўланганлиги ахборот-коммуникация тизими ёрдамида тасдиқланади. Объектларни лойиҳалаштириш учун АРТни ишлаб чиқиш қиймати ва муддатлари қуйидагича белгиланган:

Бунда тузатиш коэффициентлари (ошириш ёки пасайтириш) тизими амал қилади, шу жумладан:

биринчидан, объектнинг жойлашган жойига кўра (турар жойни реконструкция қилган ҳолда нотурар жой тоифасига ўтказиш):

•    қишлоқ аҳоли пунктларида – 0,7;
•    туманга бўйсунувчи шаҳарларда ва шаҳар посёлкаларида – 0,8;
•    туманлар марказларида ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда – 0,9;
•    Тошкент шаҳрида, Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида – 1;

иккинчидан, қурилаётган объектни аҳоли пунктидан ташқарида жойлаштиришда - 0,6 пасайтириш коэффициенти қўлланади;

учинчидан, АРТнинг архитектура-шаҳарсозлик ва муҳандислик коммуникацияларига уланиш қисмларини алоҳида-алоҳида ишлаб чиқишда ҳар бир бўлим учун нархлар 0,6 коэффициенти билан қўлланилади;

тўртинчидан, танловга (аукционга) қўйилаётган ер участкалари учун шаҳарсозлик топшириғини ишлаб чиқиш қиймати 0,7 коэффициентини қўллаган ҳолда янги қурилиш учун белгилангани каби (4 БҲМ) белгиланади (АРТни ишлаб чиқишда архитектура-шаҳарсозлик бўлими сифатида унинг таркибига киритилади) ва танлов (аукцион) ғолиби ҳисобидан тўланади.

АРТнинг амал қилиш муддатларига тузатиш киритиш ва уларни узайтириш учун белгиланган ишлаб чиқиш қийматининг 20 фоизи, АРТ дубликатлари (нусхалари)ни тайёрлаш учун 10%и миқдорида белгиланади.


Мақола муаллифи

Теглар

қурилиш

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг