Республикадаги ўқитувчиларнинг 60 минги ёки 14%и олий маълумотли эмас – Шерматов

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг қарийб 60 минг нафари олий маълумотга эга эмас.  Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилган. 

“Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони ижроси бўйича ўтказилган брифингда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов соҳани малакали кадрлар билан тўлдиришга доир қисми ҳақида фикр юритар экан, бу борадаги аҳвол айтарли даражада мақтанарли эмаслигини айтган. 

“Шундай таассурот уйғонадики, улар худдики ҳеч қаерда иш тополмагандан сўнг “Мен ҳам қаердадир ишлашим керак-ку”, деб мактабга келгандек”, дейди Шерматов.

Маълум қилинишича, концепцияга 9 та устувор йўналиш ва 48 та мақсадли кўрсаткич бўйича амалга оширилади. 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда бугунги кунга келиб жами 9691 та умумий ўрта таълим мактаби мавжуд бўлиб, уларда 444 788 нафар ўқитувчилар фаолият юритмоқда.                                                                                                                                                                                                                     

Булардан 311 151 нафарини аёл, 131 253 нафари эркак ўқитувчилар ташкил этади. Бундан кўриниб турибдики, республика мактабларидаги ўқитувчиларнинг 14 фоизи олий маълумотга эга эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Шерзод Шерматов халқ таълими вазирлиги

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг