... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Очил дастурхон. “Қуш уяси” салати


16:51, 30.12.2016 Бу қизиқ
 1 629

Ушбу салатни бошқа таомлар билан бир қаторда, йўл-йўлакай тайёрлаш ҳам мумкин.

Байрамгача 1 кун қолди. Эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу салат жуда тез фурсатда тайёрланади. Уни бошқа таомлар билан бир қаторда, йўл-йўлакай тайёрлаш ҳам мумкин.
 
Керакли маҳсулотлар:
0,5 килограмм товуқ гўшти (сувда пишириб олинади ва совутилади)
5 дона товуқ тухуми
3 дона бедана тухуми (сувда пишириб олинади)
0,5 килограмм картошка
2 дона пиёз
2 дона бодринг
Кўкат
Туз
Майонез
Ўсимлик ёғи
 
Тайёрлаш жараёни:
Энг аввало товуқ гўшти майда тўртбукчак шаклда тўғраб олинади. Майда тўғралган пиёзни сирли идишга солиб, устидан қайнаб турган сув қуямиз. 10 дақиқадан сўнг, сувни тўкиб ташлаймиз. Шундай қилсак, унинг аччиғи салатга чиқмайди. Сўнг картошка артилиб, майда сомонча шаклида тўғралади ва қизиб турган ёғда қизартириб, қовуриб олинади. Бодринг юамда оқи сариғидан ажратиб олинган тухум алоҳида равишда майда сомонча шаклида тўғралади.
Каттароқ идишга бироз картошка, бодринг, гўшт, тухум оқи ва пиёз солиниб, аралаштирилади. Таъбга кўра туз, майонез қўшилади.
 
Тайёр масса устига қовурилган картошка бир текисда солиб чиқилади. Унинг ўртасига доира шаклида майда тўғралган кўкат сепилади. Салатнинг уст қисми безаги кўкат устига 3-4 дона бедана тухумини қўйиш билан ўз якунига етади.
 
Маълумот учун, ушбу салатни тайёрлашда товуқ гўшти ўрнига мол гўшти, бедана тухумининг ўрнига эса товуқ тухумидан фойдаланиш ҳам мумкин.
Умида Якубова
 

Теглар:Қуш уяси салати Очил дастурхон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар


Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!