“Обод қишлоқ” доирасида 478 та қишлоққа 4,8 триллион сўм ажратилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 20 февраль куни “Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. 

Қарорга мувофиқ, 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида:

•    159 та туманда 1,6 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган 478 та қишлоқларда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади ҳамда мазкур чора-тадбирлар учун 4,8 триллион сўм сарфланади;

•    умумий узунлиги 5 минг 476 километрдан иборат минтақавий йўллар (ички кўчалар) таъмирланади ва реконструкция қилинади;

•    1,3 триллион сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан қишлоқлар ободонлаштирилади;

•    36 мингдан ортиқ ҳамда умумий узунлиги 2 минг 458 километр бўлган тунги кўча ёритиш ҳамда 21 та алоқа тизими яхшиланади.

•    556 та автобекат қурилади ҳамда 46,3 миллиард сўмлик 189 та замонавий автобуслар харид қилинади;

•    ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида 2 минг 219 километр янги тармоқ ҳамда 221 та сув иншооти қурилади, 729 километр тармоқлар ҳамда 163 та сув иншоотлари реконструкция қилинади;

•    361 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан электр ва газ таъминоти тизими яхшиланади;

•    214 минг 200 та якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда 1 минг 182 та кўп хонадонли уй-жойлар таъмирланади;

•    378 та кўп хонадонли уй-жойлар ҳудудлари ободонлаштирилади;

•    280 та боғча, 510 та мактаб, 237 та соғлиқни сақлаш ҳамда 439 та бошқа ижтимоий соҳа объектлари қурилади;

•    жами 2 минг 532 та бозор инфратузилмаси объектлари қурилади ва таъмирланади;

•    296 километр ирригация ва 1 минг 538 километр мелиорация объектлари қурилади, 584 километр ирригация объектлари тозаланади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Обод қишлоқ

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг