ТИВ Шри-Ланкадаги портлашлар қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ эканлигини маълум қилди

Жамият

image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 21 апрель куни католик пасха байрами куни Шри-Ланкада кетма-кет 6 та портлаш юз берган эди.

Ташқи ишлар вазирлиги консуллик-ҳуқуқий департаменти шу бўйича махсус ахборот билан чиқди. Унинг матни вазирлик сайтида эълон қилинган.

Унда айтилишича, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси маълумотига кўра, Шри-Ланкада содир бўлган қатор портлашлар қурбонлари орасида ҳозирги вақтгача Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган. 

Шунингдек, шахсини аниқлаш бўйича тегишли ишлар амалга оширилаётган бошқа жасадлар мавжуд.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон элчихонаси Шри-Ланканинг тегишли органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шри-Ланка

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг