Қозоғистонда тиббий ниқоблар экспорти тақиқланди

Олам

image

Қозоғистон ҳукумати ишлаб чиқарувчиларнинг ахлоқсиз хатти-ҳаракатлари сабабли тиббий ниқобларни экспорт қилишни тақиқлади. Бу ҳақда 6 февраль куни Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Диас Аҳметшариф маълум қилди.

“Биз ниқобларни ишлаб чиқарувчилар ва тарқатувчиларнинг ножўя хатти-ҳаракатларини қайд этиб ўтишнини истардик: улар ҳатто заҳирадаги ниқобларни ҳам Хитойга сотиб юборишди”, деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили.

Аҳметшарифнинг қўшимча қилишича, ниқобларни экспорт қилишни тақиқлашдан ташқари, Қозоғистон ҳукумати уларни чет элдан импорт масаласини кўриб чиқмоқда. Бу мамлакат ичидаги ниқобларга талабнинг ортиши билан боғлиқ.

Кеча, 5 февраль куни Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Алихон Смаилов ҳукумат коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун 3,5 миллиард тенге (9,2 миллион доллар) ажратганини айтди.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг