Mансабдор шахслар солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишга мажбур – Қарор лойиҳаси

Жамият

image

Mансабдор шахслар Солиқ органларининг ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этишга, шунингдек, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш, солиқ назоратини амалга ошириш ва солиқ қарздорлигини ундириш вақтида идентификасия рақамли металл жетонни тақиб юришга мажбурдирлар. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарор лойиҳасида келтириб ўтилган.

Ҳужжатга мувофиқ, Вазирлар Mаҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Mоддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисидаги низомига қуйидагича қўшимчалар киритилади:

•  “давлат солиқ хизмати органларида ишлаб пенсияга чиққан ходимларга байрамларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир баробарини 35 фоизи миқдоригача ва соғлиғини тиклаш учун бир йилда бир маротаба меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг уч баробари миқдоригача моддий ёрдам бериш истисно тариқасида, Махсус жамғарманинг тасарруф этувчилари томонидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн баробаригача белгиланиши мумкин”;

•  “Давлат солиқ қўмитасининг Ҳайъати қарорига асосан ушбу бандда кўзда тутилмаган ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа харажатлар учун”;

•  “Мазкур Низомнинг 2-банди бешинчи ва олтинчи хатбошиларда қайд этилган Махсус жамғарманинг шакллантириш манбалари ҳисобидан давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган секторларга юклатилган ҳудудларни комплекс ривожлантириш харажатларини молиялаштириш учун сарфланиши мумкин”.

•  “ Мансабдор шахслар Солиқ органларининг ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этишга, шунингдек, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш, солиқ назоратини амалга ошириш ва солиқ қарздорлигини ундириш вақтида идентификация рақамли металл жетонни тақиб юришга мажбурдирлар. Идентификация рақамли металл жетонни намунаси, уни таъминоти ва тақиб юриш қоидалари Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади”.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳага ўзгартириш киритилиши ёки тасдиқланмаслиги мумкин.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

қарор лойиҳаси Mансабдор шахслар

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг