Юнусободдаги ёнғин тафсилотлари очиқланди

Жамият

image

Бугун, 12 сентябрь куни соат 2:34 да пойтахтнинг  Юнусобод туманидаги  “Хиёбонтепа” маҳалласи Бодомзор 10-тор кўчасида жойлашган 3-А, 5-А ва 3-уйларда ёнғин бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига жалб этилган 4 та ёнғин ўчириш бўлинмаси кўрган  ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 03:07 да қуршаб олинган ва 03:19 да тўлиқ бартараф этилган. 

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида 3-А-уйнинг 120 кв.метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин майдони кенгайиши оқибатида 5-А ва 3-уйларнинг 30 кв.метр ва 10 квадрат метр майдондан том қисмлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйларнинг жами 590 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Ёнғинни қўшни биноларига тарқалишига уйларни қуришда ёнғинга қарши оралиқ масофалар инобатга олинмагани ва ёнғинга қарши деворлар қурилмагани сабаб бўлган. 

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда
 


Мақола муаллифи

Теглар

Юнусобод ёнғин

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг