Актёр Кирк Дуглас вафот этди

Олам

image

Голливуднинг машҳур актёрларидан бири Кирк Дуглас вафот этди. Бу ҳақда унинг ўғли, актёр Майкл Дуглас Instagram’даги ўз саҳифасида маълум қилган.

Кирк Дуглас “Спартак” ва “Чемпион” фильмларида ижро этган бош қаҳрамонлари орқали машҳурликка эришган. У 103 ёшида оламдан ўтган.

“Қаттиқ қайғу билан шуни маълум қиламизки, Кирк Дуглас 103 ёшида бизни тарк этди”, деб ёзади ўғли Майкл Дуглас.
Унинг маълум қилишича, отаси олтин аср киносининг афсонаси эди. У инсонпарвар бўлган, шу сабаб узоқ умр кўрган.

Маълумот учун, Кирк Дуглас 1916 йилнинг 9 декабрь куни АҚШнинг Нью-Йорк штатида туғилган. “Спартак”, “Ҳаётга ташналик”, “Викинглар”, “Ёмонлар ва гўзаллар” каби қатор фильмларда суратга тушган.


Мақола муаллифи

Теглар

Голливуд Кирк Дуглас

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг