...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нью-Йоркдаги портлаш сабаби эълон қилинди


09:50, 12.12.2017 Олам
 2 755

Нью-Йорк шаҳар мэри Билл де Блазио бу портлашларни террорчилик ҳаракати, дея баҳолади.

Аввалроқ, АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида портлашлар рўй бергани тўғрисида хабар берган эдик. Нью-Йорк расмийлари, Хусусан, шаҳар мэри Билл де Блазио бу портлашларни террорчилик ҳаракати, дея баҳолади. У, “Очиқ айтиш керак, бу – террорчилик ҳужумига бўлган уриниш эди, - деди.
 
Жиноятчи ниятини охиригача амалга ошира олмади”, деб баёнот берди. Мэр. Бу портлашлар оқибатида оғир жароҳатланганлар бўлмаганини ҳам қўшимча қилди, у.
 
Шунингдек, Билл шаҳар аҳолисини ҳушёрликка, шубҳали ҳолатларни сезиб қолишса, дарров полицияга хабар беришга чақирди. Полициянинг маълумот беришича, транспорт бекати биносига портловчи қурилмани олиб киришга уринган шахс, 27 ёшли Бангладеш фуқароси Акайед Улла бўлган.
 
Унинг ИШИД га алоқадорлиги гумон қилинмоқда. Нью-Йорк шаҳар полицияси бошлиғи Жеймс О Нил ҳам бўлиб ўтган ҳодисани “терроризм билан алоқадор”, деб атаган.
 
Портлаш чоғида террорчиликда гумон қилинаётган шахс билан, яна уч киши жароҳатланган. Оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, террорчиликка уринган шахс, ўзининг хатти-ҳаракатларини АҚШдан ўч олишни хоҳлагани билан изоҳламоқда. 
Обил Сафаров

Теглар:Нью-Йорк Портлаш Билл де Блазио 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!