Тошкентда йирик тадбирлар сабаб йўллар ёпилади

Жамият

image

5 июль – Халқаро Олимпия куни. Шу муносабат билан бугун ва эртага пойтахт Тошкентда айрим йўлларда автомобиллар ҳаракатланиши тақиқланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

“От спорти паради” ўтказилиши муносабати билан соат 19:00 дан 21:00 гача Амир Темур шох кўчасининг Амир Темур хиёбони айланма йўлидаги қисмида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Эртага, 6 июль  куни “Оммавий юриш марафони” ўтказилиши муносабати билан соат 07:00 дан 08:00 гача “Халқлар дўстлиги” майдонидан  Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчаси ва Афросиёб кўчаси кесишмасигача, мазкур кесишмадан Олмазор кўчасининг Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасигача бўлган қисмида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг