Депутатлар атом энергияси тўғрисидаги қонунни учинчи ўқишда қабул қилди

Жамият

image

Кеча, 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг қайта кўриб чиқилди ва қабул қилинди.

Мазкур қонуннинг мақсади атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш учун янги ташкил этилилаётган давлат ташкилотлари ва тизимларнинг фаолияти учун қонуний асослар яратиш, шунингдек, миллий қонунчиликка атом энергиясидан фойдаланиш бўйича самарали хавфсизлик механизмларини жорий этишга қаратилган.

Қонун лойиҳасида атом энергиясидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширишда қуйидаги асосий принциплар кўзда тутилган:

•    фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулкини сақлаш, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш устуворлиги;

•    хавфсизликнинг таъминланиши;

•    ахборотнинг очиқлиги;

•    ядровий қурол ва бошқа ядровий портловчи қурилмалар ишлаб чиқаришнинг таъқиқланиши.

Қонун лойиҳасини тайёрлашда атом энергетикасидан муваффақиятли фойдаланиб келаётган хорижий мамлакатлар, хусусан, АҚШ, Франция, Хитой, Япония, Россия, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Канада, Украина, Буюк Британия, Швеция, Чехия, Бельгия, Швейцария, Финляндия, Венгрия, Словакия, Аргентина, Бразилия каби давлатларнинг ҳамда Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг (МАГАТЭ) қонунчилик бўйича кенг халқаро тажрибаси ўрганилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 март куни ушбу Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинган. 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида мазкур Қонун лойиҳасини моддама-модда кўриб чиқиш жараёнида айрим меъёрларни кучайтириш, давлат бошқаруви органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ваколатларини янада аниқлаштириш юзасидан тавсиялар берилиб, қайтариб юборилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

қонун Атом энергияси

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг