Оддий совун ҳам тери саратонини келтириб чиқариши аниқланди
Саломатлик
−
20 Декабрь 2019
10282Техас университети олимлари тери саратонини келтириб чиқарувчи воситаларни аниқлашди. Ушбу янгилик ўлим хавфини олиб келувчи саратонни енгишда ва профлактик ишларда ёрдам бериши мумкинлиги айтилмоқда. Бу ҳақда MedicalXpress хабар бермоқда.
Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, метастага мойил ҳужайралар кўплаб сут кислотасини ўзлаштиришади. Улар ўз сиртларида сут кислотаси ташувчилари ҳисобланмиш — монокарбоксилат (MCT1)ни олиб юради. Лактат ҳужайраларга антиоксидантлар ишлаб чиқаришни кучайтиради. Бу эса уларнинг қонда сақланиб қолишига ёрдам беради.
Турли арзонбаҳо косметик воситаларининг ишлатиш ҳам тери саратони хавфини келтириб чиқаради. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ҳатто сифатсиз совун ҳам ана шундай дардга чалинишга сабаб бўлиши мумкин. Олимлар бундай маҳсулотлардан тийилишга ёки умуман фойдаланмасликка чақиришмоқда.