... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Нурсултон Назарбоев ўз халқига мурожаат қилди


16:59, 10.01.2018 Олам
 6 853

Назарбоев Қозоғистон халқига қилган мурожаатида бажарилиши керак бўлган 10 та асосий вазифани белгилаб берди.

Аввалроқ, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистон халқига муҳим мурожаат билан чиқиши тўғрисида хабар берилган эди.
 
Назарбоев Қозоғистон халқига қилган мурожаатида бажарилиши керак бўлган қуйидаги 10 та асосий вазифани санаб ўтди.
 
Биринчи. Индустриаллаштириш янги технологиялар жорий этишнинг байроқдори бўлиши керак. Ишлаб чиқариш суръатларини рақамли технологияларни жорий этиш орқали ошириш ва тадбиркорликни ташкил қилишнинг замонавий моделларига ўтилиши керак.
 
Иккинчи. Табиий бойликлардан фойдаланиш салоҳиятини янада ривожлантириш. Бу соҳада ҳам ахборот технологияларини жорий қилиш талаб қилинади. Бу нарсалар қазиб олинадиган бойликлар улушини оширади ва уларни қайта ишлаш даражасини, шунингдек, ишлаб чиқаришнинг экологик тозалиги ва энергия сарфлаш самарадорлигини оширади.
 
Учинчи. “Ақлли технологиялар” – агросаноат соҳасини кескин ривожлантириш учун имконият. Агросаноатда янги технологияларни қўллаш орқали, қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларининг экспорт ҳажмини оширишга эришиш.
 
Тўртинчи. Транспорт ва логистика инфратузилмаси самарадорлигин ошириш. Транспорт ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш, соҳага рақамли технологиялар ва ақлли транспорт тизимини жорий этиш, юкларни етказиш муддатини камайтириш орқали маҳсулотлар транзитини икки баробарга ошириш.
 
Бешинчи. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигида замонавий технологияларни қўллаш. Қурилишда янги усулларни қўллаш орқали биноларнинг энергия тежамкорлигига талабларни ошириш, қозоғистонликларнинг турмуш даражасини оширишда ақлли тизимлардан фойдаланиш.
 
Олтинчи. Молия соҳасида туб ислоҳотлар ўтказиш. Банк соҳасини соғломлаштириш чоралари кучли назорат остида ва оддий фуқароларнинг манфаатларини ҳисобга олиб ўтказилиш керак. Банк эгалари ва бошқарувчиларнинг жавобгарлигини оширишга эришиш зарур. Кредитлар бериш тизимини кенгайтириш ва фонд бозори ҳимоясини таъминлаш талаб қилинади.
 
Еттинчи. Инсон омили – модернизация асоси. Инсон капитали омилининг янги сифат талабларини вужудга келтириш. Таълим тизимининг барча бўғинлари иқтисодиёт талаблари ва ҳозирги воқеликка тўғри келиши керак. Ўқитувчи касбининг нуфузи оширилиши зарур.
 
Соғлиқни сақлаш тизимида янги технологияларнинг қўлланиши касалликларни даволаш ва олдини олишнинг сифатини яхшилаши керак.
 
Саккизинчи. Самарали давлат бошқаруви. Рақамли технологиялар бизнесга давлатнинг аралашишини камайтириш, давлат хизмати сифатларини ошириш, фуқароларнинг эҳтиёжларини тўлиқроқ ҳисобга олишга имкон беради. 
 
Ҳудудий ва маҳаллий бошқарув органларининг мустақиллиги кенгайтирилади.
 
Тўққизинчи. Коррупцияга қарши курашиш ва қонун устуворлиги. Коррупцияга қарши курашиш ва қонун устуворлигини таъминлаш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири бўлиб қолади.  
 
Ўнинчи. “Ақлли миллат” учун “ақлли шаҳарлар”. “Ақлли шаҳар” технологиясини жорий этиш ўсиб келаётган шаҳарларнинг муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради ва уларнинг инвестициявий жозибадорлигини оширади.
 
Шундай қилиб, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўз мурожаатномасида рақамли технологияларнинг ривожланишини барчанинг англаши муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этди. 
Обил Сафаров

Теглар:Қозоғистон Назарбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!