...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нурмуҳамедов Макгрегорни Доғистонга таклиф этди


12:11, 19.10.2018 Спорт
 10 933

Доғистон пойтахтида жанговар самбо бўйича жаҳон чемпионати бўлади.

Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг отаси Абдулманноп Нурмуҳамедов ирландиялик жангчи Конор Макгрегорни Махачқалъада бўладиган жанговар самбо бўйича жаҳон чемпионатига таклиф қилди.
 
Бундан ташқари, у ирландиялик жангчини кечирганини маълум қилди.
 
“Мусобақага фахрий меҳмон сифатида яқин дўстим Олег Тактаров ва Конор Макгрегорни таклиф этиб қоламан. Бўлди, уни кечираман. Раҳмдил бўлишимиз керак”, деди Абдулманноп Нурмуҳамедов.
 
Маълумот учун, жорий йилнинг 15 декабрь куни Доғистон пойтахти Махачқалъада жанговар самбо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
 
Эслатиб ўтамиз,  жорий йилнинг 7 окятбрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Ҳабиб Нурмуҳамедов Макгрегор устидан ғалаба қозонган. Жангдан олдин ҳам, жанг пайтида ҳам Макгрегор ва унинг жамоаси доғистонлик спортчини ҳақоратлаганди.
 
Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг амакиси Алекс Нурмуҳамедов жиянининг кейинги режаларига Макгрегор кирмаслигини айтиб ўтганди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ҳабиб Нурмуҳамедов Абдулманноп Нурмуҳамедов Конор Макгрегор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!