... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Нуреттин Жаникли: “Ўзбекистон билан муносабатларимизнинг ҳозирги ҳолатини мавжуд имкониятларимиз даражасида, деб бўлмайди”


17:20, 27.07.2017 Интервью
 7 198

Туркия Республикаси миллий мудофаа вазири Нуреттин Жаникли кеча, 26 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди.

Айни дамда Ўзбекистонда бўлиб турган Туркия Республикаси миллий мудофаа вазири Нуреттин Жаникли ЎзА мухбири билан суҳбатлашди.
 
Нуреттин Жаникли, Туркия Республикаси миллий мудофаа вазири:
 
– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, ўзаро муносабатларимизни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдик. Бу учрашув бизни мамнун этди.
 
Ўзбекистоннинг мудофаа қобилияти мустаҳкам, юқори салоҳият ва бой тажрибага эга. Бироқ муносабатларимизнинг ҳозирги ҳолатини мавжуд имкониятларимиз даражасида, деб бўлмайди. Шу нуқтаи назардан Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувда бир-биримизни қўллаб-қувватлаш, амалий ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш, ҳарбий таълим соҳасида қўшма дастурларни амалга ошириш ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашдик.
 
Ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз янги босқичда изчил давом этаётганидан мамнунмиз.
 
Эслатиб ўтамиз, Туркия Республикаси миллий мудофаа вазири Нуреттин Жаникли кеча, 26 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди.
 
Шунингдек,  Ўзбекистон ва Туркия Мудофаа вазирликлари ҳарбий-таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг тажриба ва билим алмашишини мустаҳкамлаш, ҳарбий-техника соҳасида икки томонлама муносабатларни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланди. Хусусан, 2018 йилда Туркия ҳарбий-ўқув юртлари ва марказларининг тайёрлов курсларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини ўқитишни ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Теглар:Нуреттин Жаникли Ўзбекистон-Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!