Ўзбекистон Марказий Осиёдаги ҳарбий держава мақомини сақлаб қолди
Жамият
−
22 Январь 2020
10499Global Firepower тақдим этган маълумотларга кўра, 2019 йил Ўзбекистон армияси ён қўшинлари Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистонга нисбатан Марказий Осиёдаги энг қудратли ҳисобланган.
137 давлатдан иборат умумий рўйхатда Ўзбекистон қуролли кучлари 48-ўринни банд этган. Рейтингга Озарбойжон (52), Қозоғистон (54), Туркманистон (75), Грузия (85), Қирғизистон (91), Тожикистон (94), Арманистон (96) ва бошқа давлат армиялари ҳам киритилган.
Биринчи кучли ўринда АҚШ, Россия ва Хитой армиялари бормоқда. Биринчи ўнликка Ҳиндистон, Франция, Япония, Жанубий Корея, Буюк Британия, Туркия ва Германия киритилган.
Global Firepower маълумотларига кўра, Ўзбекистонда хизмат кўрсатишга яроқли инсон ресурсларининг умумий сони 15,9 миллион кишини ташкил этади. Айни пайтда мамлакат қуролли кучлари сафида 50 минг киши хизмат қилмоқда.
Ўзбекистоннинг ҳарбий ҳаво кучларидаги учувчи аппаратларнинг умумий сони 179 тани ташкил этади. Улардан 69 таси қирувчи, 89 таси зарба йўлловчи, 89 таси ҳарбий-транспорт, 2 таси ўқув-машғулот самолётларидир. Шунингдек, 73 та вертолёт ҳам бор.
Бундан ташқари, мамлакат қуролли кучлар таркибида 420 та танк, 1215 бронетранспортер, 137 та ўзиюрар артиллерия қурилмаси, 98 та ракета қурилмаси мавжуд.
Маълумот ўрнида: жаҳон армиялари рейтинги Global Firepower 55 кўрсаткичга асосланади. Улар нафақат мавжуд қуролларнинг сони, балки уларнинг хилма-хиллигини ҳам ўз ичига олади.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь