...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нукус шаҳридаги пиёдалар ўтиш йўллари сариқ рангга бўялади


12:11, 20.02.2018 Жамият
 1 577

Сариқ чизиқлар узунлиги 4 метр, эни 60 сантиметр бўлади

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан маълум қилишларича, Нукус шаҳридаги пиёдалар ўтиш йўллари энди сариқ рангга бўялади.
 
Бўяш ишлари об-ҳаво исиганидан кейин амалга оширилади.
 
Пиёдалар ўтиш йўлидаги чизиқларнинг сариқ рангга алмаштирилиши Нукусда йўл транспорт ҳодисалари кўпайиб кетиши билан боғлиқ.
 
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан таклиф этилган намунага асосан мактаблар, спорт мажмуалари ва болалар қатнови кўп ҳудудлардаги катта йўлларга чизиладиган сариқ чизиқлар узунлиги 4 метр, эни 60 сантиметр бўлади.
Фирдавс БЕК

Теглар:Нукус пиёда йўлак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар