Термиз кириш-чиқиш учун ёпилди

Жамият

image

Термиз шаҳри ҳамда туман ҳудудига кириш - чиқиш тўхтатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2020 йил 28 март куни соат 06:00 дан бошлаб, вилоятнинг Термиз шаҳри ва туман ҳудудларига кириш-чиқиш, ҳар қандай транспорт воситаларининг (автобус, микроавтобус, енгил автомототраспортлар) ҳаракатланиши (озиқ-овқат маҳсулотлари, дори дармон воситаларини ташувчи автотранспорт воситалари бундан мустасно) тўхтатилди.

Айтилишича, бу воҳа аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Термиз шаҳри ва туманларда доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга, Термиз шаҳри ва туманларда жойлашган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят эпидемияга қарши курашиш фавқулотда комиссиясининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Жорий йилнинг 28 март куни соат 06:00 дан бошлаб, вилоятнинг Термиз шаҳри ва туман ҳудудларига кириш-чиқиш, ҳар қандай транспорт (автобус, микроавтобус, енгил автомототраспортлар) воситаларининг ҳаракатланиши тўхтатилган эди.

Аввалроқ, Тошкент, Наманган, Андижон, Самарқанд, Гулистон, Бухоро, Қарши ва Урганч шаҳарлари коронавирус сабаб кириш ва чиқиш учун ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда мамлакатда 104 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Шу вақтгача 2 киши вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Термиз карантин

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг