... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Nokia асос солган Vertu бренди ёпилиш остонасида


16:09, 15.07.2017 Технология
 698

Компанияда 3 раҳбар алмашганига қарамай, 128 миллион фунтлик қарз узилмаган.

Люкс смартфонлар ишлаб чикарувчи Vertu компаниясининг янги раҳбари Мурот Хоқон Узан фирманинг банкротлик ҳолатига учраганини эълон қилди.
 
Туркиялик ишбилармон компанияни инқироздан олиб чиқа олмади ва кредитларни тўлаш учун шундай қарор қабул қилди.
 
Vertu компаниясининг банкрот натижасида Англиянинг Гемпшир графлигидаги заводини ёпишга мажбур бўлди. Шунингдек, заводнинг 200 ишчиси лавозимларидан бўшатилди.
 
Уларнинг орасида фақат телефон деталларини йиғувчилардан ташқари олтин, кумуш, титан, тимсоҳ терилари билан ишловчи махсус ходимлар ҳам ишсиз қоладиган бўлишди.
 
Компанияда охирги йиллар 3 раҳбар алмашганига қарамай, 128 миллион фунтлик қарз узилмасдан қолиб кетган. Олий суд компаниянинг структураси ўзини оқламайди, деб топиб, Хоқон Узанга компанияни қайта тиклашга ишонч билдирмади.
 
Маълумот учун, Vertu брендига Финляндянинг Nokia компанияси 1998 йилда асос солиб, уни 2012 йилда Швециянинг 8 EQT VI фирмасига сотганди. 2016 йилнинг март ойида Ҳоқон Узан компанияга раҳбар этиб тайинланганди.
 
Ҳозирда компаниянинг кейинги тақдири номаълумлигича қолмоқда, аммо экспертлар Vertu бренди ҳуқуқларини Хитойнинг TCL компанияси сотиб олиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Vertu смартфон люкс luxury Nokia 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!