Европа Чемпионлар лигаси қачон бошланиши айтилди

Спорт

image

UEFA Чемпионлар лигаси ва Европа Лигаси мусобақаларини жорий йилнинг июль ёки август ойида ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Германиянинг ZDF телеканали хабар бермоқда.

Телеканал манбасига кўра, UEFA миллий терма жамоалар учрашувлари билан параллел равишда Европа лигаси учрашувларини ўтказиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

Европа чемпионати эса, 2020 йилдан 2021 йилнинг ёзига қадар қолдирилди. Ҳал қилув қарорига 17 март куни келинган эди.

Маълумот ўрнида, коронавирус туфайли Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси мусобақалари тўхтатилган эди.

Жаҳондаги бошқа футбол мусобақалари ҳам қолдирилди. Уларнинг қачон давом этиши номаълумлигича қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Чемпионлар лигаси

Баҳолаганлар

238

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг