Ўзбекистон “Йилнинг энг яхши бокс мамлакати” деб тан олинди
Спорт
−
07 Январь 2020
8220Англиянинг Thefight-site.com спорт сайти ўз мақоласида ҳаваскор боксда дунёнинг энг яхши спортчилари ва бошқа номинациялар бўйича кучлилар номини эълон қилди.
Эътиборлиси, бокс бўйича турли йўналишларнинг ғолиблари сифатида ўзбекистонлик боксчилар эътирофга сазовор бўлган.
Мақола муаллифи Тейлор Ухиггинснинг келтиришича, “Йил боксчиси”, дея Осиё ва Жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзаҳалилов эътироф этилган бўлса, ундан кейинги ўринларда кубалик Энди Круз Гомес ва Баҳодир Жалолов номлари қайд этилган.
Жаҳон боксида “Қизиқарли жанглар олиб борувчи” сифатида ўзбекистонлик Абдумалик Ҳалаков келтирилган. “Йил нокаути” сифатида эса Баҳодир Жалоловнинг Ричард Торрес устидан қозонган ғалабаси кўрсатилган.
Ушбу мақола Ўзбекистон – “Йилнинг энг яхши бокс мамлакати” дея эътироф билан якунланган.
LiveБарчаси