Навбат ҳайвонларгами? Бельгияда мушук коронавирусга чалинди

Олам

image
Британия коронавирусни аниқлашда итлардан фойдаланмоқчи north_east

Британия коронавирусни аниқлашда итлардан фойдаланмоқчи

Бельгияда коронавирусининг одамдан мушукка юқиши ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда кеча, 27 март куни мамлакатнинг RTBR нашри хабар берди.

"Лиеж шаҳридаги ветеринария маркази мутахассислари коронавирус ташхиси қўйилган мушук ҳақида хабар берди. Касаллик унинг эгаси томонидан юқтирилган”, дейди Коронавирус тарқалишини назорат қилиш маркази вакили Эмонуел Андрье.

Маъмурлар уй ҳайвони эгаларига бир қатор эҳтиёт чораларини кўришни таклиф қилмоқда. Айниқса, ҳайвонлар билан жуда яқин алоқада бўлишдан тийилиш тавсия қилинмоқда.

Бироқ Андрье ҳайвонларни касаллик тарқатувчи сифатида кўрмаслигини маълум қилган. Унинг айтишича, ҳайвонлардан вирус юқиши, фақатгина жуда яқин алоқа пайтида содир бўлиши мумкин.

"Ҳайвонларга юқумли касалликнинг юқтирувчиси сифатида қараш учун ҳеч қандай сабаб йўқ", дейди марказ вакили.

Сўнгги маълумотларга кўра, Бельгияда 7 284 нафар одам коронавирусга чалингани тасдиқланган. Уларнинг 289 нафари вафот этган, 858 нафари эса соғайиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Бельгия Ҳайвонлар

Баҳолаганлар

284

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг