... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ниҳоят, Ўзбекистонга ҳақиқий совуқ келди


11:00, 27.01.2018 Бу қизиқ
 20 221

Бундай совуқ анчадан бери кузатилмаётган эди.

Аввалроқ, Сибирдан совуқ ҳаво оқими кириб келиши сабаб мамлакатимиз ҳудудида “БЎРОН ОГОҲЛАНТИРУВИ” эълон қилиниши ҳақида хабар берган эдик.
 
Мана, бугун 27 январдан, ҳаво ҳарорати сезиларли даражада совуб кетди. Ҳаммамизга маълумки Тошкент шаҳрида бир неча йиллардан бери ҳаво ҳароратининг бу даража пастлаши кузатилмаётган эди. “meteо.uz” сайти берган маълумотларга кўра, тонгги соат саккизда пойтахтда ҳаво ҳарорати  -11 даражани кўрсатган, тунга бориб ҳарорат 13–14 даражагача пасайиши кутилмоқда.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айни вақтда ҳаво ҳарорати 16-18 даража совуқ бўлса, тунда -20 даражага пасайиб кетиши айтилган, мамлакатимизнинг энг иссиқ вилояти Сурхондарё вилоятида ҳаво кўрсаткичи кундузи 3-8 даража иссиқ, кечаси 11-12 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. 
 
Аслини айтганда, мамлакатимиз аҳолиси бундан ҳурсанд, чунки бир неча йилдан бери қишни баҳордан ажратолмай қолгандик.
 
Шунга қарамай, келаётган сешанбадан бошлаб ҳавонинг яна исиб кетиши кутилмоқда.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:БЎРОН ОГОҲЛАНТИРУВИ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!