Аброл Ваҳобов бошқа ишга ўтказилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти “А.Ж.Ваҳобовни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Аброл Жабарович Ваҳобов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Аброл Ваҳобов 2008—2016 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари ахборот-таҳлил департаментининг озиқ-овқат саноатини ривожлантириш шўъбасига раҳбарлик қилган, 2016-2019 йилларда Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, 2019 йилнинг февралидан буён Ўзбекистон Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Аввалроқ, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Бош вазирнинг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Аброл Ваҳобов

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар