... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Нилуфар Усмонова яна иккинчи хотин бўлган аёллар номидан қўшиқ куйлади


11:39, 01.12.2016 Клип
 16 652

Қўшиқ сўзлари ва клипдаги тасвирларга эътибор қаратсак, Усмонова бу гал нишонни аниқроқ олганини, айтмоқчи бўлганларини очиқчасига ифодалаганини, йигитни ўз оиласидан кечишга ундаётганини пайқаш қийин эмас.

Аввалроқ, хонанда Нилуфар Усмонова “Келақол, жоним” номли қўшиғи ва клипини омма эътиборига ҳавола этган эди. Анчадан буён радио ва ТВлардан узилиб қолган Усмонованинг мазкур қўшиғи ва клипи интернет тармоғида анча оммалашди. Унда хонанда иккинчи хотин бўлган аёллар дардини куйлаган эди. Актёрлар Бобур Йўлдошев ва Юлдуз Ражабова роль ижро этган клипда ҳам айнан шу тасвирланган.
 
Нилуфар Усмонова 29 ноябрь куни навбатдаги қўшиғи ва унга ишланган видеоклипни омма эътиборига ҳавола этди. “Кел иккимиз” номли қўшиқ романтик руҳиятда куйланган бўлиб, хонанда навбатдаги қўшиғида ҳам иккинчи хотин бўлган аёллар дардини акс эттиришга ҳаракат қилган. Аслида буни дард дейиш ноўриндир. Боиси, иккинчи хотин бўлиб яшаётган аёллар ўз-ўзидан ноқонуний турмуш қурадилар, бировнинг оиласига бегона бўладилар.
 
Сайтимиз томонидан тайёрланадиган “Қалампирмунчоқ” кўрсатувига ташриф буюрган Нилуфар Усмонова “Келақол, жоним” номли қўшиғива унга ишланган клипда иккинчи хотин бўлган аёллар дарди акс эттириш ғояси клипмейкерлардан чиққани, буни шахсий ҳаётига алоқаси йўқлигини айтган эди. Қизиқ, хонанда навбатдаги қўшиғи ва унга ишланган клипни қандай изоҳларкин?
 
Қўшиқ сўзлари ва клипдаги тасвирларга эътибор қаратсак, Усмонова бу гал нишонни аниқроқ олганини, айтмоқчи бўлганларини очиқчасига ифодалаганини, йигитни ўз оиласидан кечишга ундаётганини пайқаш қийин эмас. Бу қанчалик тўғри? Клипни кўриб, сиз ҳам ўз фикрингизни билдиринг.

Теглар:Нилуфар Усмонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия