... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Нилуфар Усмонова кутилаётган фарзанд қиз эканига ишора берди


18:12, 27.02.2017 Шоу-бизнес
 7 705

Хонанданинг мухлислари орасида Нилуфар Усмонова қиз фарзанд кутаяпти, деган гап-сўзлар болалади.

Аввалроқ, хонанда Нилуфар Усмонова тўртинчи бор оналик бахтига мушарраф бўлиш арафида тургани ҳақида хабар берган эдик. Бу ҳақда хонанда Qalampir лойиҳаси доирасида суратга олинган “Қалампирмунчоқ” кўрсатувида ҳам айтиб ўтган эди.
 
Хонанданинг мухлислари орасида Нилуфар Усмонова қиз фарзанд кутаяпти, деган гап-сўзлар болалади. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор, албатта.
 
Айни кунларда телеканаллар ва радио эфирларидан йироқда бўлган Нилуфар Усмонова интернет орқали “Дадасининг қизи” номли янги таронани тақдим этди. Қўшиқ отасининг қизларига бағишланган.
 
Одатда Нилуфар Усмонова қўшиқларини ўз ҳаётидаги воқеаларга асосланиб яратади. Юлдуз Усмонова 50 ёшни қаршилаганида “Ҳофиза онам” деб куйлаган Нилуфарнинг яна бошқа кўплаб қўшиқлари ўз ҳаётига тегишлилигини ҳисобга олсак, навбатдаги қўшиқда ҳам хонанда кутилаётган меҳмон қиз эканига ишора берган бўлса, ажаб эмас.

Теглар:Нилуфар Усмонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!