... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Нилуфар Усмонова: “Бугунги лойқаланган санъатда мен йўқман”


12:36, 24.12.2016 Шоу-бизнес
 7 694

Хонанда Нилуфар Усмонова кўплаб хонандаларнинг ножўя хатти-ҳаракатларини деб бошқа санъаткорлар ҳам азият чекаётгани ҳақида гапирди.

“Қалампирмунчоқ” кўрсатувининг галдаги сонида хонанда Нилуфар Усмонова иштирок этгани ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик. Айни дамда ТВ ва радиоларда йироқ бўлган Нилуфар Усмонова бугунги санъат ва уч кунлик қўшиқлар ҳақида гапирар экан, кўплаб хонандаларнинг ножўя хатти-ҳаракатларини деб бошқа санъаткорлар ҳам азият чекаётганига тўхталиб ўтди.
 
“Қанчадан-қанча санъаткорларимиз кўчада билган ишини қилиб юрибди, уларга гапирадиганлар йўқ. Одамлар эса ҳаммамизни қўли билан кўрсатади. Сўнгги уч йилда ТВ ва радиодан йироқда бўлганим учун бугунги лойқаланган санъатдан бироз четдаман ва бунга шукур қиламан. Мен ана ўша санъаткорларнинг қаторида эмасман. Балки буни гапириш менга эмасдир, бу билан шуғулланадиган ташкилотлар, раҳбарлар бор. Мана, “Ўзбекнаво” бор”, дейди хонанда.
 
Нилуфар Усмонова ўзининг ижтимоий тармоқлардаги суратлари, Facebook орқали оммага тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган рақси ҳақида гапираркан, ғийбатларни асосан аёллар чиқарганини айтади.
 
“Мен ҳеч қаеримни очиб чиққаним йўқ. Ё бирор жойим очилиб қолганмиди? Одамлар сизни гапирмоқчи бўлса, уларга қандай кийимдалигингиз ва қандай ҳолатда турганингизнинг фарқи йўқ. Бўйнимгача ёпиқ либос кийсам ҳам барибир гапиришади. Бундай гапларни эса асосан аёллар чиқаради. Ҳолбуки мен уларга фойдали маслаҳат бериб, рақс тушиш орқали озиш йўлини ўргатгандим. Йўқ, улар шундан ҳам айб қидиришди”, дейди Усмонова.
 
Дастурни келаси ҳафта томоша қилишингиз мумкин.
 

Теглар:Нилуфар Усмонова Қалампирмунчоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

sevinch
18:57 24.12.2016

Yulduz Usmonovani jiyani Xizra Usmonova ham qoshiq kuylab chiqayabdi shu haqida malumot bersela



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!