Уммоннинг янги султони сайланди

Олам

image

Аввалроқ, Уммон султони Қобус бин Саид 79 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Қобус бин Саиднинг ўз вориси йўқлиги сабабли Уммон Маданият ва миллий мерос вазири Ҳайсам бин Ториқ ал-Саид мамлакатнинг янги раҳбари бўлди. У Уммон Кенгашида қасамёд ҳам қилди. Бу ҳақда "Reuters" агентлиги хабар тарқатди. Аммо ҳозирча бу маълумот расман тасдиқланмади.

Яқин Шарқда энг узоқ давлат бошқарган Қобус бин Саиднинг вафот этгани бугун тонгда маълум бўлди. ОАВ маълумотига кўра, у саратон касалига чалинган бўлган.

Қобус бин Саид 50 давомида давлат бошқарган. У ҳокимиятга давлат тўнтариши натижасида келган. Султон ҳеч қачон уйланмаган ва фарзандлари ҳам йўқ. Шу сабабдан янги давлат раҳбарини қироллик оиласи Кенгаши сайлади. 

Султон Уммонда қарорлар қабул қилишдаги биринчи одам ҳисобланади, шунингдек, бир вақтнинг ўзида Бош вазир, Қуролли кучларнинг Олий Бош қўмондони, Мудофаа вазири, Молия вазири ва Ташқи ишлар вазири вазифасини бажаради.


Мақола муаллифи

Теглар

Уммон Қобус бин Саид Ҳайтам бин Ториқ ал-Саид

Баҳолаганлар

229

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг