... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Николай Валуев икки жарроҳлик операциясини бошдан ўтказганини айтиб берди


09:34, 22.12.2016 Спорт
 784

Миямда, гипофиз қисмда кичик ўсимта борлигини аниқлашди

Бундан 3 йил аввал машҳур боксчи Николай Валуевнинг бош миясида жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Бу ҳақда у яқинда “Россия-1” телеканали орқали эфирга узатиладиган “Муҳаббат ҳақида” ток-шоусида маълумот берди.
 
Валуев 2013 йил бош миясида аниқланган ўсимта сабаб жарроҳлик столига ётган. Немис жарроҳларининг хатолари туфайли у иккинчи бор қайта операция қилинган.
 
Айтиш лозимки, бундан аввал Николай Валуев саломатлигидаги муаммолар ҳақида сўз очмасди. Бироқ ушбу кўрсатувда у профессионал спортдан айнан шу жарроҳлик амалиёти сабаб кетишга мажбур бўлганини тан олди.
 
“Миямда, гипофиз қисмида кичик ўсимта борлигини аниқлашди. Жарроҳлик амалиётини икки марта амалга оширишга тўғри келди. Германияда ўтказилган операция омадсиз кечди. Бу менга жуда қимматга тушди. Операциянинг нархи чакана пул эмасди.
 
Иккинчи операцияни эса Россияда Алмазовда – шимоли-ғарбий Федерал тадқиқот марказида қилишди. Бу ерда немис шифокорлар тозаламаган ўсимта қолдиқлари тозаланди.
 
Барча жараёнларда рафиқам Галина ёнимда эди. Мен унинг менга бўлган меҳри ва муҳаббати, ишончлилиги борасида ҳеч қандай шубҳага бормайман. Унга буткул ишонаман”.
 
Валуев иштирок этган ушбу кўрсатувда унинг рафиқаси Галина ҳам бирга эди. Суҳбатга қўшилар экан Галина жарроҳлик амалиёти ўтказилган даврлар жуда қийин кечгани ҳақида гапирди.
 
“Мен ўша вақтларда даҳшат ичида яшадим. Операция ўтказилиши керак бўлган кун, турмуш ўртоғим шифохонага менсиз жўнаб кетди. Ҳаяжонланганимдан эсим оғаёзди.
 
Аввалига, кўнглимда немис жарроҳларига нисбатан катта нафрат пайдо бўлди. Ўзимга ўзим “Нега бундай бўлди?” деган саволни беравердим. Аммо, ҳаммаси яхшилик билан тугади. Бу энг асосийси”.
 
Эслатиб ўтамиз, Николай Сергеевич  Валуев 1973 йилнинг 21 августида Ленинградда туғилган. Айни вақтда у 43 ёшда. Вазни 146 килограмм, бўйи 213 сантиметр. Илк бор жангга 1993 йилнинг 15 октябрида чиққан. Сўнгги жанги эса 2009  йил 7 ноябрда бўлиб ўтган. Боксчилик фаолиятида жами 53 бор рингга чиққан Валукв шулардан 50 тасида ғалаба қозонган. Муваффақиятли ўтган 34 жангда рақибини накаут ҳолатига келтирган. 2 марта мағлуб бўлган. 2011 йилдан эътиборан Россия Федерациясининг Давлат думаси депутати.
 
Николай Валуев рафиқаси Галина Борисовна Валуева билан 2000 йил турмуш қурган. Айни вақтда Ирина, Григорий ҳамда Сергей исмли фарзандлари бор.
Умида Якубова

Теглар:Николай Валуев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!