Китобда коронавирус юқтиришда гумонланган фуқаро вафот этди. ССВ ўлим тафсилотларини маълум қилди

Жамият

image

Аввалроқ, Китоб туманида коронавирус билан касалланганлик бўйича гумонланиш ҳолати сабаб туман карантинга олингани ҳақида хабар берган эдик.

Кеча, 31 май куни коронавирус юқтиришда гумонланган бемор кўрсатилган тиббий муолажага қарамай вафот этган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Гумонланувчи, 1963 йилда туғилган фуқаро Н.О. Китоб туманида яшаган. У 2020 йил 10 апрель куни Қозоғистон Республикасига кетган. Жорий йил 9 май куни мамлакатга қайтиб келган ва Тошкент вилоятидаги Карантин марказига тиббий кузатувга олинган. 10 май куни эса Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси терапия бўлимига пневмония ташхиси билан ётқизилган.

Ўтказилган диагностик тахлиллардан сўнг беморда COVID-19 инфекцияси аниқланмаган. Бундан аввал у жигар циррози ташхиси билан даволанган.

Шу йилнинг 29 май куни Китоб туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига олиб келинган. Коронавирус инфекциясига олинган тахлил унда гумон натижани қайд этгани боис суртма намуналари 31 май куни ўрнатилган тартибга кўра, махсус лабораторияга юборилган. Шу куни у ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан вафот этган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Коронавирусга гумонланган марҳум билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар эҳтиёт чораси сифатида стационар ва уй карантинига олинган. Китоб туман ҳудуди тўлиқ карантинга ёпилган.

“Шу йилнинг 31 май куни юборилган суртма намуналарини такрор текширув натижаларига кўра, марҳум беморда коронавирус инфекцияси аниқланмади. Демак, бир ой ичида ўтказилган иккинчи бор диагностик тахлил ҳам Н.О. COVID-19 инфекциясига чалинмаганлигини кўрсатган. У ёндош касалликлар туфайли вафот этганлиги маълум бўлди. Шундай бўлса-да, қатъий санитария қоидаларига кўра, карантинга олинган фуқаролар маълум муддат тиббий кузатувда бўлишади”, дейилади ССВ хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

1001

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг