Уммон султони 79 ёшида вафот этди

Олам

image

Уммон султони Қобус бин Саид 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Reuters” Форс кўрфази соҳилида жойлашган мамлакатнинг оммавий ахборот воситаларига таянган ҳолда хабар берди.

Султоннинг бевосита ворислари йўқлиги сабабли тахтнинг кейинги эгаси ким бўиши мамлакатда қийин вазиятни юзага келтириши мумкин. Шунинг учун ким янги султон бўлиши ҳақида қарор унинг оиласи аъзолари томонидан уч кун ичида қабул қилинади. Агар бу амалга ошмаса, якуний сўз армия етакчилари, парламент ва олий суд раҳбарини ўз ичига олган давлат кенгашида қолади.

Қобус бин Саид Уммон тахтини 1970 йилда эгаллаганди. У 1970 йилда ўз отаси Саид бин Таймурни тахтдан ағдариб ҳокимиятни эгаллаган. Отаси мамлакатдан чиқиб кетиб, Буюк Британияга йўл олишга мажбур бўлган. Саид бин Таймур у ерда 1972 йилда вафот этган.

2015 йилда султонда саратон касаллиги аниқланди. Ўтган йил охирида унинг аҳволи яхшиланди ва қисқа вақт давомида султон даволаниш учун Бельгияга жўнаб кетди. Сўнгги бир неча кун ичида Уммон оммавий ахборот воситалари давлат раҳбарининг аҳволи барқарор эканлиги ҳақида хабар беришди.


Мақола муаллифи

Теглар

Уммон Қобус бин Саид

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг