Ядро физикаси институти фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди
Жамият
−
22 Ноябрь 2019
3750Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ядро физикаси институти илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Қарор билан ядро фанлари ва технологияларини ривожлантириш, ушбу йўналишда илмий тадқиқотларни олиб бориш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Ядро физикаси институти фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди.
Жумладан, олий ўқув юртидан кейинги таълим институти фаолияти самарадорлигини таъминлаш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш институт фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир.
Қарор билан Фанлар академияси Ядро физикаси институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича мақсадли дастур ҳамда 2020-2024 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари дастури тасдиқланди.
2020 йилнинг 1 январидан бошлаб:
• Институт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини қоплаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
• Институтда илмий-техник дастурлар доирасидаги фундаментал тадқиқотларнинг амалга оширилиши тўхтатилади ва бўшаган бюджет маблағлари Институтни сақлаш харажатларининг молиялаштирилишига йўналтирилади.
LiveБарчаси
16:25