...
МЕНЮ
ONLINE TV

Невада суди Нурмуҳамедов иши бўйича ажрим чиқарди


12:24, 25.10.2018 Спорт
 9 769

Мазкур комиссиянинг кейинги йиғилиши 10 декабрда бўлиб ўтади.

Невада судининг спорт комиссияси Ҳабиб Нурмуҳамедов ва Конор Макгрегор жангидан кейин муштлашув бўйича дастлабки қарорни қабул қилди.
 
Унга кўра, Ҳабиб Нурмуҳамедов жанг учун белгиланган гонорарнинг ярмини олади. Жанг дастури бўйича россиялик спортчи 2 миллион АҚШ доллари олиши керак эди. Энди унга 1 миллион АҚШ доллари тўланади.
 
Бундан ташқари, иккала спортчининг жанглардан вақтинчалик четлатилиши комиссиянинг кейинги йиғилиши ўтадиган санагача узайтирилган.


 
Маълумот учун, Невада судининг спорт комиссияси навбатдаги йиғилиши жорий йилнинг 10 декабрида бўлиб ўтади.
 
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 7 октябрь куни бўлиб ўтган Ҳабиб-Конор жангидан кейин муштлашув юзага келган эди. Нурмуҳамедов жанг тугаши билан октагондан сакраб чиқиб, ирландияликнинг мураббийи билан муштлашиб кетган. Бу орада унинг жамоасидан бир неча киши  октагонга тушиб, Макгрегор билан орани очиқ қилишга уринган. Шу сабабли, Ҳабибга ушбу жанг учун аталган гонорарнинг берилиши вақтинча музлатиб қўйилганди.
 
Аввалроқ, Нурмуҳамедов ва Макгрегор ўртасида юзага келган ҳурматсизлик муносабатларига Ҳабиб сабабчи сифатида кўрсатилган эди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Невада суди Ҳабиб Нурмуҳамедов Конор Макгрегор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!