Ўзбекистонда кунлик соғайиш бўйича рекорд янгиланди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусдан даволанганлар бўйича янги рекорд қайд этилди. Бугун, 29 июль куни республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 672 нафари соғайди. 

Жумладан: 

- 323 нафари Тошкент шаҳрида;

- 148 нафари Тошкент вилоятида;

- 93 нафари Сурхондарёда;

- 29 нафари Андижонда;

- 29 нафари Сирдарёда;

- 19 нафари Фарғонада;

- 17 нафари Наманганда;

- 14 нафари Қашқадарёда касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 28 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатнинг турли ҳудудларида 591 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 12 937 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон

Баҳолаганлар

641

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг