Назарбоевнинг портрети метро бекатидан ҳам олиб ташланди

Олам

image

"Олмали" метро бекатидан Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг витраж панелларидан бирини қоплаган сурати олиб ташланди.  Бу ҳақда “Tengrinews” нашри хабар қилди.

Олмаота метроси матбуот хизмати ушбу вазиятга изоҳ берган. Унда вақт оралиғида ойналар сингани ва расмга зарар етгани туфайли портрет демонтаж қилиниши айтилган.

Назарбоевнинг сурати 2011 йил 1 декабридан буён метрога кираверишда йўловчиларни кутиб олар эди. У рассомлар Ғазиз Ешкенов ва Айдар Жамхан томонидан чизилиб, "Олмали" витраж панели тепасига ўрнатилган. 

Рангли шиша панелда гуллаган олма дарахти ва унга қараб турган собиқ президент тасвирланган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Остонада Назарбоевнинг ҳайкали олиб ташланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Нурсултон Назарбоев метро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг