Максим Фадеев Наргиз Зокирова билан можаросига изоҳ берди
Мусиқа
−
25 Октябрь 2019
13529Россиялик продюсер Максим Фадеев " Aлла Довлатова билан кечки шоу " дастурида хонанда Наргизнинг ўз компаниясидан кетиши билан боғлиқ жанжалга изоҳ берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
"Мени ҳеч ким тарк этмади. Шартнома яна икки йил давомида амал қилди. Мен шартномани бекор қилолмадим, лекин ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилдим", деб изоҳ берди продюсер.
Aвгуст ойи бошида Максим Фадеевнинг MALFA продюсерлик маркази қўшиқчи Наргизга беш йиллик ҳамкорликдан кейин ушбу ёрлиқ билан ҳамкорлик шартномасини бекор қилиш тўғрисида расмий ҳужжатни юборди. MALFA хонандага продюсернинг мусиқий асарларини ижро этишни тақиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Наргиз Зокирова 1970 йилда Тошкентда таваллуд топган.