Олис, чекка ва тоғли ҳудудларда жойлашган мактаблар учун мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 17 июндаги 4359-сонли қарори асосида 2019/2020 ўқув йилида республика ОТМ бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметларидан давлат гранти асосидаги қабул доирасида халқ таълим соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди. 

Бунда республикамизнинг 9 та ҳудудидаги 48 та туман (шаҳар)нинг олис, чекка ва тоғли ҳудудларида жойлашган мактабларни олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш юзасидан мақсадли қабул учун жами 815 та ўрин ажратилади. 

1. Қорақалпоғистон Республикаси - 61 та: Тўрткўл, Тахтакўпир, Мўйноқ, Элликқалъа туманлари учун

2. Бухоро вилояти – 53 та: Ромитон, Пешку, Ғиждувон, Шофиркон туманлари учун

3. Жиззах вилояти – 94 та: Фориш, Бахмал, Зомин, Янгиобод, Ғаллаорол туманлари учун

4. Қашқадарё вилояти – 140 та: Китоб, Деҳқонобод, Чироқчи, Муборак, Миришкор, Яккабоғ, Қамаши, Шаҳрисабз туманлари учун
   
5. Навоий вилояти - 9 та: Нурота тумани, Зарафшон шаҳри учун

6. Самарқанд вилояти – 182  та: Нуробод, Каттақўрғон, Қўшработ, Ургут, Иштихон, Пастдарғом, Пайариқ, Пахтачи, Нарпай туманлари учун

7. Сурхондарё вилояти - 155 та: Шўрчи, Қумқўрғон, Бойсун, Шеробод, Сариосиё, Узун, Денов, Олтинсой туманлари учун
  
8.  Тошкент вилояти - 86 та: Бекобод, Бўка, Бўстонлиқ, Оҳангарон, Чиноз туманлари учун  

9. Фарғона вилояти – 35 та: Риштон, Фарғона, Сўх туманлари учун


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ чекка ва тоғли ҳудудлар

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг