...
МЕНЮ
ONLINE TV

Навоийда қўй ўғрилари қўлга тушди


09:07, 09.11.2018 Жамият
 4 078

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

55 бош қўй ва эчкилар ўғрилари аниқланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 ноябрь куни Навоий вилоятининг Нурота туманида яшовчи Илҳом Алиев (таҳрирланган) ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 26 октябрга ўтар кечаси номаълум шахс маҳалла ҳудудидаги дала майдонида қаровсиз қолдирилган 55 бош қўй ва эчкиларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
 
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Нурота туманида яшовчи Ҳусан Камолов (таҳрирланган) ва Бахтиёр Холдоров (таҳрирланган) содир этганликлари аниқланган. Ўғрилар ИИБ ходимлари томонидан ушланганлар.


 
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:Қўй эчки жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар