Навоий вилояти ҳокимига “Халқ таълими ҳомийси” кўкрак нишони топширилди

Жамият

image

Навоий вилоят ҳокими Кобул Турсуновга мактабларга кўрсатилаётган юксак эътибор учун “Халқ таълими ҳомийси” кўкрак нишони топширилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Навоий вилоятида сўнгги йилларда мактабларни ривожлантириш учун 30 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилган. Вилоятда мактабларни моддий-техник базасини яхшилаш, уларда замонавий таълим олиш учун шароитларни яратиш, мактаблар спорт залларини зарурий спорт инвентарлари, тиббиёт хоналари, компьютер техникалари билан таъминлаш доимий тарзда амалга оширилмоқда.
 
“Бугунги кунда вилоятдаги битирувчиларнинг ОТМга кириш кўрсаткичи энг юқори натижани қайд этган”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, мактабларни замонавий жиҳозлаш, жорий таъмирлаш, иссиқ сув билан таъминлаш, туман мактабларидаги мавжуд буржуйка печлари ўрнига замонавий иситиш тизими ва иситиш қозонлари ўрнатиш, қўшимча ўқув бинолари қуриб бериш, халқ таълими бўлимларини автомашиналар билан таъминлаш ҳокимликнинг доимий диққат марказидаги масалалардан бўлиб келмоқда.

Маълум қилинишича, вилоятда энг яхши натижа кўрсатаётган фидоий ўқитувчиларни уй билан таъминлаш бўйича ҳам режалар белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий вилояти халқ таълими

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг