Оксфорд вакцинаси қаерларда синовдан ўтказилиши маълум қилинди
Саломатлик
−
05 Июнь 2020
7127Оксфорд университети тадқиқотчилари гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган коронавирус вакцинаси унинг таъсирига ишонч ҳосил қилиш учун Бразилия ва АҚШда клиник синовлардан ўтади. Бу ҳақда бугун, 5 июнь куни жума куни “The Times” газетаси ёзмоқда.
"Вакцина устида ишлаётганларнинг энг катта муаммоси бу COVID-19 билан боғлиқ вазиятнинг пасайиб бораётганидир. Шу сабаб биз уни дунёнинг турли нуқталарида таъқиб қилишимизга тўғри келмоқда. Агар ҳамма нарса режага мувофиқ бўлса, унда августгача Оксфорд вакцинаси ишлайдими ёки йўқми билиб оламиз”, деди AstraZeneca Британия-Швед фармацевтика компаниясининг ижрочи директори Паскаль Сорио.
Буюк Британияда ушбу эмловнинг клиник синовларининг иккинчи босқичи 10 мингдан ортиқ кўнгилли билан бошланди. Улар ичига 56-69 ёшдаги одамлар, 70 ёшдан ошган фуқаролар ва 5-12 ёшдаги болалар киради. Биринчи босқичда, тадқиқотда 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган мингдан ошиқ кўнгилли иштирок этди. Энди синовнинг учинчи, охирги босқичи ҳақида гапириладиган бўлса, у хорижда, 30 минг америкалик иштирокида бўлиб ўтади.
AstraZeneca компанияси Оксфорд препаратининг муваффақиятли якунланишини кутмоқда. Компания коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқилса, унинг 2 миллиард дозасини ишлаб чиқариш учун зарур қувват билан таъминлган.