Масофа сақлолмаган Damas Nexia'га “етиб олди”

Жамият

photo_2020-05-26_21-55-37

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида ўз олдидаги Nexia ва унинг орқасида масофа сақламай ҳаракатланаётган Damas иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 29 май куни соат 18:00 ларда, Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани А-378 “Сармарқанд-Ғузор” автомобиль йўлининг 125 км.да, ҳайдовчи, 1968 йилда туғилган А.Х. (эркак) Damas русумли транспорт воситасини бошқараётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, ҳайдовчи, 1963 йилда туғилган П.Х. (эркак) бошқарувида бўлган Nexia русумли транспорт воситасининг кескин тезлигини камайтириши оқибатида ушбу автомобиль билан оралиқ масофани сақлай олмай, орқа томонидан уриб, ЙТҲ содир қилган.

Натижада, Damas русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси А.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Барча ҳайдовчилардан йўлда олдиндаги транспорт воситаси билан белгиланган масофани сақлаб ҳаракатланишларини, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз", дейилади хабарда. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТХ

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг