“НАТОга салом”. Путин армиясидаги аскарлари сонини оширди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Қуролли кучлар сонини 2,2 миллионга оширди. Бу ҳақда кеча, 1 декабрь куни Кремль сайтида эълон қилинган “Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг штат даражасини белгилаш тўғрисида”ги фармонда айтиб ўтилган.

Унга кўра, Қуролли Кучларнинг штат даражаси 2 миллион 209 минг 130 кишига кўпайтирилди. Ушбу миқдорнинг 1 миллион 320 мингтаси ҳарбий хизматчилар ҳисобига тўғри келади.  Бунга кўра, эндиликда штат даражаси 2022 йил (2 миллион 39 минг 758 киши)га нисбатан қарийб 170 минг нафарга ортган. 

Аммо Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, армиядаги аскарлар сони шартнома асосида қабул қилинадиган ҳарбий хизматчилар ҳисобига кўпайтирилади. Бунда ҳарбий хизматга чақирувни сезиларли даражада ошириш ва сафарбарлик кўзда тутилмаган.

Россия аскарлари сони кўпайишини Украинадаги уруш ва НАТО блокининг кенгайиши билан боғлиқ таҳдидларнинг кучайиши билан изоҳлаган. Вазирликнинг таъкидлашича, альянс Россия чегаралари яқинида кучларни тўплаб, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва зарба берувчи қуролларни жойлаштирмоқда.

“Ҳозирги шароитда Қуролли Кучларнинг жанговар кучи ва сонининг қўшимча оширилиши НАТО блокининг агрессив фаолиятига адекват жавобдир”,  дея хулоса қилди Мудофаа вазирлиги.

Янги Фармон имзоланган кундан эътиборан кучга кирди ва аввалги Россия Федерацияси Президентининг 2022 йил 25 августдаги 575-сонли "Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг штат даражасини белгилаш тўғрисида"ги Фармони эндиликда ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Ҳужжатга кўра, Мудофаа вазирлигига зарур бюджет маблағларини ажратиш белгиланган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби қўшимча сафарбарлик эълон қилишни режалаштирмаётгани, “махсус ҳарбий операция”ни ўтказиш учун етарли ҳарбий хизматчилар мавжудлигини билдирганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Қуролли кучлар Путин армия Россия Мудофаа вазирлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг