... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

НАТО саммитининг ёпиқ эшиклар ортидаги мажлисида қандай масалалар муҳокама қилинди?


19:59, 12.07.2018 Олам
 1 467

АҚШ иттифоқчиларининг мудофаа ҳаражатлари масаласини яна кўтарди.

Бугун, 12 июль куни Брюссель шаҳрида НАТО мамлакатлари давлат раҳбарларининг навбатдаги 28-саммити бўлиб ўтмоқда.
 
Маълум бўлишича, саммитнинг ёпиқ мажлисида АҚШ президенти Дональд Трамп иттифоқчиларинининг ҳаражатларига навбатдаги ҳужумни амалга оширган. Шунингдек, европа савдо амалиётини жиддий танқид қилган. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
 
Шундан сўнг НАТО раҳбарияти альянсга аъзо бўлмаган ҳамкор давлатлар Украина ва Грузиядан мажлисни тарк этишни сўраган.
 
Президент Трамп НАТОдаги иттифоқчилари зудлик билан мудофаа ҳаражатларини ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) нинг 2 фоизига етказмаса, хавфсизлик ва мудофаа масалаларида бир томонлама жиддий ўзгаришлар қилиш билан таҳдид қилган.
 
Германия бунга жавобан мудофаа ҳаражатларини расмий Вашингтон талаб қилган даражага етказишга ваъда бермаган. Фақатгина 2024 йилгача мудофаа ҳаражатларини ЯИМнинг 1,5 фоизига етказишни режалаштираётганини таъкидлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:НАТО саммит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!